Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Муаммолар бартараф этилди
16:00 / 2025-06-17

Бухорода вилояти солиқ бошқармаси томонидан ҳудудларда кичик ва ўрта бизнесни янада ривожлантириш, муаммоларни жойида бартараф этиш мақсадида жойларда тадбиркорлар иштирокида очиқ мулоқотлар ўтказилмоқда. Ромитан туманида ана шундай навбатдаги учрашув ўтказилди.

Мулоқотда вилоят солиқ бошқармаси бошлиғи ўринбосари Жамшид Нуруллаев иштирок этди. Унда кичик ва ўрта бизнесни янада ривожлантириш, бу борада ушбу тармоқ вакилларига берилган енгилликлар ҳамда солиқ имтиёзлари, шунингдек, солиқ органлари томонидан яширин иқтисодиётни олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишларга тўхталиб, тадбиркорларга мавжуд имтиёзлар тўғрисида батафсил тушунчалар берилди. 

Бундай очиқ мулоқотлар тадбиркорлар муаммоларини жойида ҳал қилиш ва уларнинг фаолиятини қўллаб-қувватлашда муҳим аҳамиятга эга.

Зариф Комилов, ЎзА мухбири.