French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Муаммолар аниқланиб, уларнинг ечими юзасидан мутасаддиларга кўрсатмалар берилди
11:11 / 2022-02-11

ФОТОРЕПОРТАЖ

Аввал хабар қилинганидек, давлатимиз раҳбарининг тиббиёт ходимлари билан “Ўзбекистон тиббиёти – инсон қадри учун” мавзусида очиқ мулоқоти ўтказилиши режалаштирилган. 

Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Амрилло Иноятов бошчилигида соҳа мутахассислари ҳамда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш ва Молия вазирлиги ходимларидан иборат ишчи гуруҳ ушбу тадбирга тайёргарлик доирасида Фарғона вилоятида фаолият юритаётган тиббиёт ходимлари билан учрашди.

Ёзёвон туманида ташкил этилган ушбу учрашувда тиббиёт бўғинидаги иш ҳақи масалалари, штат меъёрлари, койкалар фонди, вакант лавозимлар, раҳбарларнинг салоҳияти, мавжуд яратилган коммунал ва коммуникацион шароитлар, дори воситалари ва тиббий буюмлар таъминоти, кўрсатилаётган тиббий хизматлар нархлари, транспорт воситалари, мавжуд ва зарур бўладиган тиббий жиҳозлар, кадрлар малака ошириши, қайта тайёрлаш ва соҳага тегишли бошқа масалалар бўйича муаммо ва таклифлар ўрганилди.

Мулоқот давомида муаммоли масалалар юзасидан мурожаатлар тингланиб, уларни тезкор ҳал этиш учун тизим мутасаддиларига тегишли кўрсатмалар берилди.

[gallery-5715]

Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат) ЎзА