French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Муаммолар аниқланди ва тавсиялар берилди
11:14 / 2025-11-22

Бухорода “Юксалиш” ҳаракати вилоят ҳудудий бўлинмаси томонидан 2025 йил – “Атроф-муҳитни асраш ва “Яшил иқтисодиёт” йили” Давлат дастурининг ижроси бўйича жамоатчилик эшитуви бўлиб ўтди.

Унда Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари, “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати мутахассислари, Олий Мажлис ҳузуридаги фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди вилоят бўлинмаси вакиллари, бошқармалар раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

“Юксалиш” ҳаракати вилоят ҳудудий бўлинмаси раҳбари Ҳасан Бобожонов Давлат дастурининг “Мактабгача таълим тизимини янги босқичга олиб чиқиш” вазифаси бўйича вилоятда амалга оширилган ишлар юзасидан ўтказилган жамоатчилик мониторинги натижалари бўйича ахборот бериб ўтди. 

Ўтказилган жамоатчилик мониторинги натижалари бўйича амалга оширилган ишлар ҳолати ва аниқланган муаммо ва камчиликлар вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси раҳбарияти, фуқаролик жамияти институтлари вакиллари ҳамда депутатлар иштирокида муҳокама қилинди.

Муҳокамалар давомида ишларни самарали ташкил этган таълим муассасалари раҳбарлари эътироф этилди. Шунингдек, камчиликларга йўл қўйган таълим муассасалари билан алоҳида ишлаш ва муаммоларни бартараф этиш юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Йиғилиш якунида билдирилган фикр-мулоҳазалар юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилиб, масъулларга тақдим этилди.

Зариф Комилов, ЎзА мухбири.