Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Муаммо Трампдами ё “шўх қизалоқ”да? (+видео)
19:33 / 2025-10-08

АҚШ Президенти Дональд Трамп швециялик экофаол Грета Тунбергнинг ҳаракатларини танқид қилиб, уни “ғазабини назорат қилишда муаммоси бор қизалоқ” деб атади. Бунга жавобан Тунберг ҳам қитмирлик билан америкалик раҳбарнинг ўзи шу муаммодан азият чекаётганини айтди. Бу фикрни у Instagram'даги саҳифасидаги видеоролик орқали ифодалаган.

Маълумки, 22 ёшли Грета бутун дунёга танилиб улгурган. Америка етакчиси фикрича, у энди атроф-муҳит муҳофазаси билан шуғулланмаяпти, балки сиёсий масалаларга аралашяпти. Трамп қизгина шифокорга мурожаат қилиши кераклигини айтган. Бунга жавобан Тунберг ўзининг руҳий ҳолатидан қайғураётгани учун Оқ уй раҳбарига миннатдорлик билдирган:

– Сиз назарда тутаётган “ғазабни бошқариш муаммоси” билан курашиш учун ҳар қандай тавсиянгизни мамнуният билан қабул қиламан. Менимча, ўзингиз ҳам айни дарддан азият чекаётгандек кўринасиз.

Маълумки, турли давлатларда рўйхатдан ўтган кемалар карвони – “Global Sumud” флотилияси инсонпарварлик ёрдами етказиш учун Ғазога қараб йўлга чиққан эди. Ҳаракат ташкилотчиларидан бири айнан Грета Тунберг ҳисобланади. Гуруҳнинг мақсади Ғазода очликдан азият чекаётган фаластинликларга кўмаклашиш. Афсуски, Исроил армияси карвон ҳаракатига чек қўйиб, кўнгиллиларга нисбатан турли қийноқлар қўллаб, 171 нафар фаол, жумладан Тунбергни ҳам халқаро флотилия таркибида Греция ва Словакияга чиқариб юборди. Айнан шу ҳаракат АҚШ раҳбарига ёқмаган бўлиши мумкин. Исроил аскарлари томонидан қўлга олинган ва Ғазога ўтишига йўл қўйилмаган “Global Sumud” флотилияси кемасида бўлган фаол аъзолар кейинчалик ўзларига нисбатан шафқатсизларча муносабатда бўлганликларини тасвирлаб беришган:

– Бизни азоблашди, масхара қилишди. Кемадан туширилган илк кунданоқ қийноққа дуч келдик. Қўлларимизни қайириб, синдиришди. Ҳарбийлар бизни соатлаб жазирама қуёш остида тиз чўкиб ўтиришга мажбур қилишди. Гретани эса Исроил байроғини ўпишга мажбурлашди. Унинг шаъни ва ғурурини топташди.

Шундай қийинчиликларга қарамай, Тунберг бошчилигидаги фаоллар Ғазога қўйилган ноқонуний қамал олиб ташланмагунча, фаластинликлар озодликка эришмагунча тўхтамаймиз, дейишяпти. Бундай қатъий қарорТрампга ёқмаган бўлиши мумкин, чунки фаоллар сафи борган сари кенгаймоқда.

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/pbx_Mld6uzs" title="Muammo Trampdami yo “sho‘x qizaloq”da?" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Кенжа Бекжонов, Улуғбек Тўхтаев, ЎзА