Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар муҳофазасини таъминлашда муҳим ҳамкорлик
17:00 / 2020-06-17

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги ҳамда Муаллифлик ва турдош ҳуқуқларни ҳимоя қилиш жамияти ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди.


Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги ҳамда Муаллифлик ва турдош ҳуқуқларни ҳимоя қилиш жамияти ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Шунингдек, меморандум доирасида муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқларни ҳуқуқий ҳимоя қилишнинг аҳамиятини тарғиб қилиш, ижод намуналарига нисбатан ҳурмат руҳини шакллантириш, интеллектуал мулк тизимини ривожлантиришнинг долзарб масалалари бўйича қарорлар қабул қилишда ижтимоий шериклик имкониятларидан самарали фойдаланишга келишилди. Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар соҳасидаги дастурлар, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда жамоат бирлашмасига аъзо муаллифларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ифода этиш ва ҳимоя қилиш устувор вазифа сифатида белгилаб олинди.

Мазкур меморандумга асосан ижодий фаолият натижаси бўлмиш фан, адабиёт ва санъат асарларига нисбатан муаллифлик ҳуқуқларини таъминлаш, келгусида ўзаро ҳамкорликда жамоат бирлашмасига аъзо бўлган муаллифларнинг асарларидан ноқонуний фойдаланиш (тарқатиш, кўпайтириш в.б.) ҳолатларини аниқлаш ҳамда уларга қонуний чора кўриладиган бўлди.

photo_2020-06-17_17-17-38.jpg