Муҳим ташаббус доирасида ўтган ижодий мусобақа баҳсларга бой бўлди
Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманида Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус доирасида рассомчилик мусобақаси ўтказилди.
Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманида Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус доирасида рассомчилик мусобақаси ўтказилди.
Ҳудуддаги 35-умумтаълим мактабида расм чизиш бўйича бўлиб ўтган танловда таълим муассасасининг рассомчилик тўгараги аъзолари ва ҳаваскор ўқувчилар иштирок этди.
5 та муҳим ташаббус юртимиз ёшларининг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, жумладан, уларни спортга жалб этиш, компьютер саводхонлиги ва мутолаа маданияти юксалтириш борасидаги ишлар ёшларни ҳар томонлама етук авлод бўлиб камолга етказишга замин яратмоқда.
Маълумки, биринчи ташаббус ёшларнинг мусиқа, рассомлик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турларига қизиқишини ошириш, истеъдодини юзага чиқаришга қаратилган бўлиб, мазкур йўналиш бўйича маҳаллалар, олис қишлоқлар, таълим муассасаларида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, ушбу йўналишлар бўйича тўгараклар ташкил этилиб, бир пайтлар тўхтаб қолган маданият марказлари, кутубхоналар фаолияти тикланмоқда. Мактаблардаги тўгараклар мусиқа асбоблари билан таъминланмоқда.
Мазкур тадбир ҳам ёшларни маданият ва санъатга кенг жалб қилиш, компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланишига имконият яратиш каби мақсадларга қаратилгани билан аҳамиятли бўлди.
Танлов доирасида ўқувчиларнинг компьютер саводхонлиги бўйича билимини оширишга қаратилган “Inform battle” тадбири ҳам ташкил этилди.
Ёшларни ўз вақтида тўғри тарбиялаш, ҳаётда муносиб ўрнини топиши учун уларга пухта билим бериш, айниқса интернет тармоғидан тўғри ва мақсадли фойдаланиш кўникмасини шакллантириш, турли соҳаларга йўналтириш муҳим саналади.
Ўзига хос давра суҳбатига айланган тадбирда ўқувчиларнинг келажакда қандай марраларни кўзлаётгани, орзу-интилишлари ҳақида суҳбат ҳам уюштирилиб, тегишли тавсиялар берилди.
Ғолиб бўлган ёш рассомлар эсдалик совғалари билан тақдирланди.