Муҳим сиёсий жараёнлар олди ташкил этилган тадбир
Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманида Президент админстрацияси вакиллари раҳбарлигида 3 кунлик семинар-тренинг бўлиб ўтмоқда.
Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманида Президент админстрацияси вакиллари раҳбарлигида 3 кунлик семинар-тренинг бўлиб ўтмоқда.
Семинар жорий йилнинг декабрь ойида ўтказилиши лозим бўлган депутатлик сайловларини ташкил этиш, сайловга оид қонунчилик ва сайлов жараёнида вужудга келадиган масалалар юзасидан билим-кўникмаларни шакллантириш мақсадида ташкил этилди.
Семинар-тренинг Президент админстрацияси вакиллари ҳамда вилоятдан келган 8 нафар тренер иштирокида ташкил этилган. Тренинг 3 кун давом этиши мўлжалланган бўлиб, унда 100 нафар иштирокчи қатнашмоқда.
Таъкидлаш жоиз, Ўзбекистон Республикаси Марказий Сайлов комиссиясининг 2019 йил 23 июль куни “Сайлов қонунчилиги ва замонавий ахборот технологиялари бўйича тизимли ўқитиш юзасидан чора-тадбирларни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинганди.
– Семинар-тренингдан кўзланган мақсад шуки, участка сайлов комиссиялари аъзоларида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига бўлиб ўтадиган сайловларни ташкил этиш, сайловга оид қонунчилик ва сайлов жараёнида вужудга келадиган турли масалалар юзасидан билим ва кўникмаларни шакллантиришдан иборат, – дейди тренер Тўлқин Бердиқулов. – Бу каби ўқитиш тартибининг жорий қилиниши сайлов жараёнлари иштирокчиларининг ҳуқуқий маданиятини оширишга хизмат қилади.