Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
МТТда болалар заҳарлангани Болалар омбудсмани томонидан ўрганилди
19:11 / 2022-09-19

Бола ҳуқуқлари бўйича вакил Алия Юнусова Фарғона вилояти Олтиариқ туман юқумли касалликлар шифохонаси ва мактабгача таълим муассасаларида ўрганиш олиб борди.

Маълумки, ижтимоий тармоқларда Олтиариқ туманидаги мактабгача таълим ташкилотида 41 нафар бола заҳарланганлиги ҳақида хабарлар тарқалиб, муҳокамаларга сабаб бўлган эди. Шу муносабат билан ўтказилган ўрганишларда Олтиариқ туманидаги 22, 39-сонли ва Марғилон шаҳридаги 16, 24-сонли МТТда тарбияланувчи болаларни туман ва шаҳар юқумли касалликлар шифохонасига мурожаат этганлиги аниқланди.

— Шифокорлар ва болаларнинг ота-оналари билан суҳбатлашилганда беморларнинг аҳволи яхшиланаётгани қайд этилди, — дейди Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) матбуот котиби Фотима Мадраҳимова. — Баъзи болаларнинг соғлиғи яхшиланганлиги сабабли улар уйига жавоб берилган. Олтиариқ туманидаги 39-сонли мактабгача таълим ташкилотининг санитария-гигиена ҳолати, озиқ-овқат маҳсулотларининг сақланиши, кадрлар малакаси, таомномалар ва болаларнинг ўйнаш ва дам олиш шароитлари ўрганилди. Мазкур ҳолат юзасидан Бола ҳуқуқлари бўйича вакил томонидан таҳлилий маълумот тайёрланиб, юқоридаги каби ҳолатларни олдини олиш мақсадида тавсиялар ишлаб чиқилиб, тегишли давлат идораларига юборилади.

Ўрганиш давомида Алия Юнусова томонидан билдирилган баъзи эътирозлар жойида бартараф этилди.

М.Комилова, ЎзАМТТда болалар заҳарлангани Болалар омбудсмани томонидан ўрганилди.

М.Комилова, ЎзА