French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
МСК раисининг Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерацияси элчихонасидаги учрашуви
15:55 / 2021-09-20

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раиси Зайниддин Низомхўжаев бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси жорий йил 17 сентябрдан Россия Федерацияси Федерал Мажлисининг Давлат Думасига бўлиб ўтадиган сайловларда овоз беришни кузатиш жараёнида иштирок этувчи халқаро (хорижий) кузатувчилар сифатида Москва шаҳрида бўлиб турибди.

18 сентябр куни Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги элчихонасида Марказий сайлов комиссияси раиси Зайниддин Низомхўжаевнинг элчи Ботиржон Асадов бошчилигидаги дипломатик миссия вакиллари,  Владивосток, Екатеринбург, Қозон, Новосибирск, Санкт-Петербург, Ростов-Дон шаҳарларидаги бош консуллар, шунингдек, «Uzbekistan airways» АЖ, «O’zbekiston Temir yo’llari» АЖ ваколатхонаси ва «Азиа Инвест» банки ходимлари билан  учрашуви бўлиб ўтди.  

Учрашувда З.Низомхўжаев иштирокчиларга янги Сайлов кодексига мувофиқ ўтказилаётган катта сиёсий тадбир – Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловининг ўзига хос хусусиятлари ҳақида маълумот бериб ўтди.

Шунингдек, комиссия раиси ўз сўзида дипломатик ваколатхоналар ва консуллик идоралари томонидан сайлов жараёнига тайёргарлик кўриш ва уни ташкил этиш қоидаларини амалга ошириш зарурлигини қайд этиб, хорижий давлат ҳудудида жойлашган сайловчиларнинг электрон рўйхатларини шакллантириш механизми ҳақида тушунча бериб ўтди.  

Тадбир давомида жорий йилнинг 14 октябридан 21 октябрига қадар Россия ҳудудида ташкил этилган сайлов участкаларида ва овоз бериш пунктларида муддатидан олдин овоз беришни ўтказиш юзасидан фикр алмашилди. Иштирокчилар кўтарилган масалалар юзасидан атрофлича жавоб олди.

Эслатиб ўтамиз: Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови жорий йилнинг 24 октябрь куни, муддатидан олдин овоз бериш эса жорий йилнинг 14 октябридан 21 октябрига қадар ўтказилади.

Нурилло Насриев, ЎзА