English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
МСК Раиси сайлов комиссияларининг тайёргарлик жараёнлари билан танишди
12:19 / 2024-09-15

27 октябрда бўлиб ўтадиган сайловга тайёргарлик кўриш ишлари қизғин амалга оширилмоқда. Ушбу сиёсий тадбирни муносиб тарзда ўтказишда сайловларни ўтказувчи участка сайлов комиссиялари фаолияти муҳим.

Марказий сайлов комиссияси Раиси Зайниддин Низамходжаев ҳамда Марказий сайлов комиссияси аъзоси Холмуҳаммед Палуаниязов Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур ҳамда Чилонзор туманларида бўлиб, сайловларни ўтказувчи участка сайлов комиссиялари аъзолигига номзодларнинг сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга доир ўқув-амалиёт машғулотлари ҳамда туман участка сайлов комиссияларининг сайловга тайёргарлик кўриш жараёнлари билан яқиндан танишди.  

Ўрганишлар аввалида МСК Раиси Давлат бошқаруви академиясида бўлиб, республикамиз бўйлаб ўтказилаётган ўқув-амалий машғулотларни реал режим асосида онлайн кузатиш имконини берувчи мониторинг қилиш марказидан туриб ўқувларнинг боришини кузатди.  

Шундан сўнг МСК Раиси Шайхонтоҳур туманида ташкил этилган ўқув-амалий машғулот жараёнлари билан танишди. Тингловчилар билан бўлган мулоқот чоғида мазкур ўқув машғулотлари сайловларга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишни юқори савияда ташкил этиш, шу билан бир қаторда сайлов қонунчилигидаги ўзгаришлар моҳиятини англаб етиш ва мавжуд талабларни тўлақонли бажаришда муҳим аҳамият касб этиши қайд этиб ўтилди.  

Чилонзор туманида давом эттирилган ўрганишларда туман сайлов комиссияси аъзолари учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишилди. Суҳбатлар давомида сайловга тайёргарлик кўриш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар юзасидан тегишли кўрсатма ва тавсиялар бериб ўтилди.

М. Комилова, ЎзА