МРБ директори Ереванда
АҚШ Марказий разведка бошқармаси директори Уильям Бернс аввалдан эълон қилмасдан, яширинча Ереванга келди, деб хабар берди “Sputnik-Арманистон”.
Бернс Арманистонда юқорида даражадаги учрашувларда иштирок этиши режалаштирилган. АҚШнинг Еревандаги элчихонаси МРБ раҳбарининг республикага ташрифини сир тутди ва изоҳ ҳам бермади.
Бир неча кун аввал Арманистон миллий полициясининг кенг кўламли ислоҳоти доирасида Ташқи разведка агентлиги ташкил этилгани эълон қилинган эди.