Мозамбик: Кабу-Делгаду провинциясидаги порт шаҳар назоратга олинди
Руанда ва Мозамбикнинг махсус хизмат бўлинмалари Мозамбик шимолидаги Кабу-Делгаду провинциясидаги порт шаҳарни ўз назоратига олди.
Руанда мудофаа кучлари маҳкамасининг Twitter орқали маълум қилинишича, Мосимбоа-да-Прая порт шаҳри икки йил давомида исёнчи-жангариларнинг асосий таянч қароргоҳи бўлиб турганди. Шунингдек, назоратга олинган мазкур шаҳарда мувофиқлаштирувчи марказ ва аэропорт борлиги ҳам таъкидланган.