Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мўйқалам аҳлининг “Фикрлар парвози”
09:49 / 2022-12-30

Ўзбекистон Бадиий академияси Марказий кўргазмалар залида академия ташкил этилганининг 25 йиллиги муносабати билан “Фикрлар парвози” номли кўргазма ташкил этилди.

Тадбирнинг тантанали очилиш маросимида сўзга чиққанлар тасвирий санъатнинг чорак асрлик ижодий ривожланиш йўлига назар ташлади. Бадиий академия ўтган вақт мобайнида қизиқарли кўргазмалар, ижодий лойиҳалар, биенналелар, кўрик-танловлар, санъат ҳафталикларига ташаббускор бўлиб келмоқда. Айни пайтда устоз ижодкорлар фаолиятини янада кенгроқ тарғиб  этиш, ёшларнинг асарлари билан кенг жамоатчиликни таништиришда фаоллик кўрсатмоқда. 

Бадиий академия раиси Акмал Нурнинг таъкидлашича, ўтган давр давомида наинки юртимиз, балки хорижда ҳам ўзбекистонлик рассомлар асаридан иборат кўплаб кўргазмалар намойиш этилди, илмий, маърифий ва тарғибот ишлари амалга оширилди.  

Кўргазма тасвирий санъат ихлосмандлари учун ёрқин тадбирга айланди. Академик-рассомлар Янис Салпинкиди, Аслиддин Исаев, Акмал Нур, Жавлон Умарбеков, Собир Раҳматов, Алишер Мирзо ва бошқа ажойиб рассомларнинг асарлари намойиш этилди.  

Турли услубларда, жанрлар ва тасвирий санъат мактаблари йўналишларида яратилган суратларни бир нарса бирлаштиради: улар ўзимизники, ҳар бир ўзбекистонлик учун таниш ва яқин.  

 

ЎзА