“Мўйноққа мадад” экологик хайрия веломарафони ўтказилади
Оролбўйи ҳудудида яшаётган аҳолининг турмуш шароитларини яхшилаш ҳамда экологик муаммоларга ечим топиш мақсадида жорий йилнинг 21 майидан 5 июнига қадар юртимиз бўйлаб “Мўйноққа мадад” экологик хайрия веломарафони ташкил этилмоқда.
Веломарафон Туризм ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон экологик партияси билан ҳамкорликда ўтказилади.
“Мўйноққа мадад” экологик хайрия веломарафонида иштирок этинг ҳамда Оролбўйи аҳолисининг турмуш шароитларини яхшилашга ўз ҳиссангизни қўшинг, дейилади Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси матбуот хизмати хабарида.