Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
«Мўйноққа мадад» экологик хайрия веломарафони иштирокчилари Сирдарёдан Жиззах сари йўл олди
16:36 / 2021-05-26

Бугун эрталабдан Гулистон шаҳридаги «Юрт байроғи» хиёбонидан хайрия веломарафонининг Сирдарё вилояти босқичига старт берилиши муносабати билан ўтказилган тадбирда Ўзбекистон Экология партияси, Туризм ва спорт вазирлиги, Олий Мажлис қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, вилоят ҳокимлиги, жамоатчилик вакиллари, ёшлар ва веломарафон иштирокчилари жам бўлди.

Орол денгизининг қуриши нафақат минтақамиз, балки глобал даражадаги экологик офат марказига айланиб улгурган. Шу сабабли ҳам давлатимиз раҳбари томонидан ушбу масалага ўтган йилнинг сентябрида бўлиб ўтган БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясида халқаро ҳамжамият эътибори жалб этилган эди. 

Ана шундай эзгу ташаббуснинг давоми сифатида ушбу экологик веломарафон доирасида жалб этилган хайрия ва ҳомийлик маблағлари Экологик партия ташаббуси билан Мўйноқ тумани Али овул қишлоғини обод қилиш, суғориш-ирригация тизимларини яхшилаш, тоза ичимлик суви тармоғини тортиш, иш ўринлари яратиш ва аҳолининг бошқа муаммоларини ҳал этиш бўйича чора-тадбирларни молиялаштиришга йўналтирилади.

[gallery-2555]

Орол денгизи – Ўрта Осиёдаги энг катта берк, шўр кўл ҳисобланади. Ҳозирги кунда эса, ушбу денгизининг қуриши минтақадаги долзарб экологик муаммо сифатида қаралмоқда. Бу муаммо мазкур ҳудудда ва унинг атрофида яшовчи миллионлаб одамларнинг ҳаётига салбий таъсир кўрсатмоқда. Бу борада ҳукумат кескин чораларни кўраётгани, оролни сақлаб қолиш ва у ерда истиқомат қилаётган аҳоли саломатлигини сақлашга қаратилган тизимли ишларни давом эттиришга ундамоқда.

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллигига бағишлаб ўтказилаётган хайрия веломарафонига Гулистон шаҳридаги «Юрт байроғи» хиёбонидан старт берилди. 50 нафарга яқин профессионал велоспортчилар билан бирга Гулистон олимпия захиралари болалар ва ўсмирлар спорт мактаби тарбияланувчилари ва ҳаваскор спортчилар Ховос туманининг янги маркази «Ховос сити» томон йўл олди.

Андижон вилоятининг Хонобод шаҳридан йўлга чиққан веломарафон иштирокчилари Фарғона, Наманган, Тошкент ва Сирдарё вилоятлар ҳудуди бўйлаб Ховос туманига етиб келди.

Сўнг «Мўйноққа мадад» экологик хайрия веломарафони иштирокчилари кейинги босқич – Жиззах вилояти сари кузатиб қўйилди.

А.Қаюмов,  Ф.Тошматов (сурат),  ЎзА