Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мўйноқда ихтисослаштирилган мактаб фаолият бошлади
18:02 / 2022-09-10

Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 14 апрелдаги “Президент таълим муассасалари агентлиги тизимидаги ихтисослаштирилган мактаблар тармоғини кенгайтириш тўғрисида” фармони асосида Мўйноқ туманида ҳам ихтисослаштирилган мактаб фаолият бошлади.

Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда таъкидланганидек, Президентимизнинг ташаббуси билан мамлакатимизда ихтисослаштирилган мактаблар тармоғини кенгайтириш, моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, иқтидорли ёшларни аниқлаш, танлаш, ўқитиш ва тарбиялаш тизимини такомиллаштириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Ушбу фармон ижроси доирасида мамлакатимизнинг энг чекка ҳудуди Мўйноқ туманида ҳам ихтисослаштирилган мактабнинг очилиши аҳолига, шу жумладан ёшларга қувонч бағишлади.

Мактаб биносида 8 миллиард 600 миллион сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилган эди. Жорий йилда 520 миллион сўмлик жиҳозлар билан таъминланди. Ҳозирги вақтда 915 миллион сўмлик қўшимча қурилиш ҳамда таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

2022-2023 ўқув йилида мактабга тест синовларидан муваффақиятли ўтган 168 нафар ўқувчи қабул қилинди.

Тадбир иштирокчилари ихтисослаштирилган мактабда ўқувчилар учун яратилган шарт -шароитлар билан танишди.

Довуд Абибуллаев, ЎзА