ФОТОРЕПОРТАЖ
Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров Ўзбекистон туманидаги “Мўйи Муборак” зиёратгоҳида бўлиб, масканда олиб борилаётган ободонлаштириш ва таъмирлаш ишларини кўздан кечирди.
Лойиҳа асосида зиёратгоҳ майдони кенгайтирилиб, унинг ҳудуди ободонлаштирилмоқда, маскан ҳовлисига йўлка тош (брусчатка) ётқизилди, гулзорлар ташкил этилиб, зиёратчилар учун қўшимча ўриндиқлар ўрнатилди. Мазкур ишларга вилоят маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобидан шу кунгача қарийб 400 миллион сўм маблағ сарфланди.
[gallery-7625]
Қайд этилишича, ушбу зиёратгоҳ VI-VII асрларга мансуб археологик ёдгорлик қолдиқлари устига қурилган бўлиб, манбаларда тилга олинган “Қадимий ва азиз тепалик” устига Қўқон хони Муҳаммад Алихон биринчи марта мақбара тиклаган ва Худоёрхон даврида бу мақбара қўрғон қилиб ўраб қўйилган экан.
Ўтмишда мазкур зиёратгоҳ маълум муддат Қўқон хонларининг қароргоҳи бўлиб, тахтга ўтириш маросими ҳам шу ерда ўтказилган. Муҳаммад Алихон ҳукмронлиги даврида ушбу мавзега Мўйи муборак олиб келиниб, унга атаб хонақоҳ барпо этилган.
Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат),ЎзА