Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мотуридий таълимоти – маънавий камолот манбаи
14:00 / 2025-12-16

Андижон давлат техника институтида Имом Мотуридий таълимотига бағишланган илмий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Президентимизнинг жорий йил 14 мартдаги “Имом Мотурудий таваллудининг 1155 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги қарорида белгиланган вазифалар ижроси доирасида ташкил этилган тадбирда институт професор-ўқитувчилари, талабалари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди. Унда улуғ аллома таълимоти, илмий меросининг мазмун-моҳияти, аҳамияти хусусида сўз юритилди. 

– Тадбирни ўтказишдан мақсад мотуридийлик таълимотини ўрганиш, унинг бағрикенглик, ақл ва эътиқод уйғунлигига асосланган ғояларини ёш авлод онгига сингдириш, – дейди институт Тиллар ва гуманитар фанлар кафедраси катта ўқитувчиси, Республика маънавият тарғиботчилар жамияти аъзоси Муҳтарам Холиқова. – Қолаверса, Мотуридий таълимотининг замонавий таълим ва тарбия жараёнларидаги ўрни, ёшлар шахсини шакллантиришдаги аҳамиятини тарғиб этиш, илмий жамоатчилик, талаба ёшлар қалбида юртимиздан етишиб чиққан улуғ алломалар, улар қолдирган улкан маънавий мерос ҳамда миллий қадриятларимизга ҳурмат туйғуларини янада мустаҳкамлашдан иборат бўлди. 

[gallery-26757]

Тадбирда сўз олган Республика Маънавият ва маърифат маркази Андижон вилояти бўлими бош мутахассиси, “Маърифат” тарғиботчилар жамияти Андижон вилояти координатори Нафисахон Мараҳимова, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Восид Аҳмадхонов ҳамда институт ўқитувчилари Рашидбек Комилов, Илҳомжон Кабулов ва бошқалар Мотуридий таълимоти ва ижодий мероси ҳақида кенг маълумотлар берди.

Шунингдек, Имом Мотуридий таълимоти бугунги кунда ҳам ёш авлодни маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватловчи, маънавият ва тафаккурини юксалтиришга, ҳаётий воқеликларни англашга хизмат қилувчи манба эканлиги, ушбу таълимотини янада чуқур ўрганиш муҳимлиги қайд этилди. 

Қизиқарли мулоқотлар тарзида ўтган тадбир Имом Мотуридий таълимотининг замонавий жамиятдаги аҳамиятини очиб беришга, ёшларни миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашга хизмат қилди.

Ф. Убайдуллаев, З. Умрзоқов (сурат), ЎзА мухбирлари