Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мотоцикл пойгаси бўйича ҳоким кубоги мусобақасининг 1-босқичи ўтказилди
15:15 / 2020-02-14

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар“ ташкилоти Наманган вилояти кенгаши томонидан “Мотоцикл пойгаси” спорт тури бўйича вилоят ҳокими кубоги мусобақасининг 1-босқичи ўтказилди.


Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар“ ташкилоти Наманган вилояти кенгаши томонидан “Мотоцикл пойгаси” спорт тури бўйича вилоят ҳокими кубоги мусобақасининг 1-босқичи ўтказилди.

Мусобақада шаҳар ва туманлардан 9 ёш ва ундан катта бўлган жами 69 нафар спортчи двигатель ҳажми 65-110 см/куб, 85-125 см/куб, 125 см/куб, 350 см/куб, 250-500 см/куб ва 650-750 см/куб бўлган спорт мотоциклларида иштирок этди.

Пойганинг 1-босқичи умумий натижаларига кўра, Норин тумани жамоаси ғолибликни қўлга киритди. Наманган шаҳар спортчилари иккинчи ва мингбулоқлик мотопойгачилар учинчи ўринга сазовор бўлди.

Ғолиб ва совриндорларга фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.

photo5346218141958646965.jpg

photo5348278764188052614.jpg

photo5348278764188052615.jpg