Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
"Мотамсаро она" ҳайкали пойига гул қўйилди
15:45 / 2026-01-14

Кўҳна ва боқий Бухорода Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 34 йиллиги ва 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни алоҳида тайёргарлик ва кўтаринки руҳда ташкил этилди.

Бухоро вилояти ҳокими, ҳарбий-маъмурий сектор раҳбари Ботир Зарипов, жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ қўшинлари қўмондонлиги, Миллий гвардия, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг вилоят бошқармалари раҳбарлари, шунингдек, таълим муассасалари, давлат, жамоатчилик ва ёшлар ташкилотларининг вакиллари иштирокида Бухоро шаҳридаги Мотамсаро она ҳайкали пойига тантанали гул қўйиш маросими бўлиб ўтди.

Дастлаб вилоят раҳбари бошчилигидаги секторлар раҳбарлари, вилоят ҳокими ўринбосарлари Мотамсаро она ҳайкали пойига гулчамбар қўйиб, тинчлик учун, авлодлар келажаги учун жон фидо қилган юртдошларимиз хотирасига ҳурмат кўрсатилди. Шунингдек, турли бошқармалар, жамоат ташкилотлари вакиллари ҳам ҳайкал пойига гуллар қўйди.

[gallery-27111]

Шукурки, бугун мамлакатимиз тинч-осойишта. Ўғил-қизлар соғ-саломат, ота-оналарнинг кўнглида ҳаловат. Ватан ҳимоячилари куни эса бизни шу осуда ҳаётнинг қадрига етишга, барча халқлар билан дўст ва ҳамкор бўлиб, ёруғ келажак бунёд этишга даъват қилади.

Зариф Комилов, Тоҳиржон Истатов (сурат), ЎзА мухбирлари.