Андижон давлат университетида “Мўътабар аёл” кўкрак нишонини топширишга бағишланган тадбир бўлиб ўтди.
Халқаро хотин-қизлар байрами муносабати билан ўтказилган тадбирда сўз олганлар мамлакатимизда хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамиятдаги ўрни ва нуфузини ошириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётганлигини таъкидлади.
Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси Бошқарувининг тегишли қарори билан жамият ва давлат ҳаётида фаол иштирок этаётган, ташаббускор, самарали меҳнати билан оилаларни мустаҳкамлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш ишига муносиб ҳисса қўшган, ёш авлодни соғлом, ватанпарварлик ва истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш, жойларда маънавий-ахлоқий муҳитни соғломлаштириш ва миллий қадриятларимизни кенг тарғиб этишдаги ибратли фаолияти учун “Мўътабар аёл” кўкрак нишони билан тақдирланганлар орасида 18 нафар андижонликлар ҳам бор.
[gallery-28068]
Тадбирда Андижон вилояти ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Ферузахон Рустамова “Мўътабар аёл” кўкрак нишонини ўз эгаларига топширди.
– Камтарона меҳнатларим эътироф этилиб, “Мўътабар аёл” кўкрак нишони билан тақдирланганлигимдан беҳад мамнунман. Ушбу эътироф мени юрт равнақи йўлида янада шижоат билан меҳнат қилишга ундайди, – дейди Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Андижон вилояти кенгаши бўлим мудири Раънохон Ҳайитбоева.
Ф. Убайдуллаев,
З. Умрзоқов (фото), ЎзА мухбирлари.