Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Мўътабар аёл” кўкрак нишони: номзодлар сараланмоқда
09:16 / 2022-02-17

Ҳар йили юртимиз ҳаётида фаоллик ва ташаббускорлик кўрсатган, самарали меҳнати билан оиланинг шаклланишига ва фаровонлиги мустаҳкамланишига, оналик ва болалик муҳофазасига муносиб ҳисса қўшган аёлларимизга “Мўътабар аёл” кўкрак нишони топшириб келинмоқда.

Шунингдек, соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш, уларни ватанпарварлик ва истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш, жойларда маънавий-ахлоқий муҳитни соғломлаштириш ва миллий қадриятларимизни кенг тарғиб этишда ибратли фаолият олиб бораётган кўплаб аёллар ҳам “Мўътабар аёл” кўкрак нишони билан тақдирланяпти.

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги маълумотига кўра, 2019 йилда “Мўътабар аёл” кўкрак нишонига халқ эътирофига сазовор бўлган, меҳнат фаолиятида кўплаб ютуқларга эришган, оиласи билан намуна бўлаётган 290 нафар сазовор бўлган.

2020 йилда 287 нафар аёл “Мўътабар аёл” кўкрак нишони билан тақдирланган бўлса, 2021 йилда 278 нафар аёл ушбу эътирофга муносиб кўрилди.

Жорий йилда “Мўътабар аёл” кўкрак нишонига вазирлик ва идоралар ҳамда ҳудудлардан 900 нафардан ортиқ номзодлар тавсия этилган бўлиб, ҳозирги кунда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигида номзодлар ҳужжатларини кўриб чиқиш ва якуний хулосаларни қабул қилиш бўйича Комиссия фаолият олиб бормоқда.

Маълумот учун, “Мўътабар аёл” кўкрак нишони Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 февралдаги тегишли фармонига мувофиқ, жамият ва давлат ҳаётида фаоллик кўрсатган, жойларда маънавий-ахлоқий муҳитни соғломлаштириш ва миллий қадриятларимизни кенг тарғиб этишда ибратли фаолият олиб бораётган хотин-қизларни тақдирлаш мақсадида таъсис этилган.


Н.Усмонова, ЎзА