Москвадаги террор қурбонлари аниқ сони 1 соатдан кейин эълон қилинади
Айни пайт Россия пойтахти яқинида, Красногорск шаҳридаги “Крокус сити холл” мажмуасида кеча кечқурун юз берган даҳшатли фожиа қурбонлари сони ҳақида оммавий ахборот воситалари турлича маълумот тарқатишмоқда. Шу боис Москва вилояти губернатори Андрей Воробьев ижтимоий тармоқдаги саҳифасида мазкур террор ҳаракатида ҳалок бўлганлар рўйхати маҳаллий вақт билан соат 10:00 (Тошкентда 12:00)да эълон қилинишини ёзди.
– Эрталаб 10:00 да “Ватан ҳимоячилари” жамғармаси биносида жойлашган “Кубик” бизнес марказида, “Крокус” мажмуасидан беш дақиқада етиб бориладиган жойда “Ёрдам маркази” иш бошлайди, – дейилган ахборотда. – Бу ерда фожиа оқибатида нобуд бўлган ёки жабрланганларнинг яқинлари ҳар қандай зарур маълумотни олишлари мумкин. Навбатчи қисқа телефон рақами – 122-0. Шу оннинг ўзидаёқ ҳозиргача аниқланган қурбонлар рўйхати ошкор этилади. Марказда бизнинг масъул ходимлар ва Москва шаҳри вакиллари мурожаат қилганларга тегишли кўмак кўрсатишади, саволларга жавоб беришади.
Эслатиб ўтамиз, жума кунига режалаштиришлган “Пикник” гуруҳи концерти олдидан “Крокус Сити Холл” савдо мажмуасида отишма ва ёнғин содир бўлди.