Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Москвада ҳаво қатнови оммавий равишда чекланди
14:21 / 2023-05-12

Бугун Москва аэропортларида 21 рейс бекор қилинди ёки кечиктирилди. Бу ҳақдаги маълумот парвозларни онлайн кузатиш имкони мавжуд бўлган «Яндекс.Расписания» сайтида пайдо бўлди.

Манбага кўра, “Внуково” аэропортида иккита рейс кечиктирилган ва олтитаси бекор қилинган, “Шереметьево”да бир самолётнинг учиш вақти ўзгартирилган. “Домодедово”да етти лайнернинг парвози кейинга сурилган, бешта парвоз умуман амалга оширилмаган. “Жуковский”да эса жадвалдаги рейслар тўхтатилиши ҳақида маълумот кўрсатилмаган.

Май ойи бошида сайёҳлар муттасил парвоз туфайли тери саратонига чалиниши мумкинлиги тўғрисида дерматологлар томонидан огоҳлантирилганди. Мутахассислар юқори баландликда қуёш нурининг терига салбий таъсири сезиларли даражада ошишини таъкидлаган.

Оқил Абдубарноев, ЎзА