Москвада ҳафта охиригача 14 миллионга яқин лола экилади
Шу ҳафта охиригача Москвада 14 миллионга яқин лола экилади. Уларнинг умумий майдони 220 минг квадрат метрдан ошади.
Бу ҳақда шаҳар иқтисодиёти мажмуаси матбуот хизмати хабар берди.
Маълумотларга қараганда, 14 миллион лолани экиш шу ҳафта охирига қадар якунланади. Боиси, лолалар совуқ ҳарорат бошланишидан олдин илдиз отиши мумкин.
Шунингдек, гуллар пойтахтнинг Поклонная Горадаги Ғалаба боғида, "Орион" кинотеатри яқинидаги паркда экилади.