Москва Сурия бўйича АҚШ билан мулоқотга тайёр
Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Михаил Богданов душанба куни Москва Сурия бўйича АҚШ билан мулоқотга тайёрлигини айтди. Бу ҳақида РИА Новости маълум қилмоқда.
“Эҳтимол, ҳарбийлар чизиғида қандайдир алоқалар мавжуд ва биз бундай алоқаларга доим тайёрмиз”, – деди Богданов журналистларга. Унинг қайд этишича, АҚШ Остона форматидаги учрашувларга кузатувчи сифатида таклиф этилган. “Аммо улар охирги пайтларда бетараф қолишмоқда”, – дея қўшимча қилди Богданов.