Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Москва шаҳридаги Кўп тармоқли миграция маркази раҳбарияти билан учрашув ўтказилди
08:20 / 2021-04-15

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари Э.Муҳитдинов Россия Федерацияси Москва шаҳри Кўп тармоқли миграция маркази бош директори С.Балдин ҳамда марказ бош директорининг биринчи ўринбосари О.Нуждин билан учрашди.

Учрашувда пандемия шароитида Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Россия Федерациясига ишга жалб қилиш механизмларини янада соддалаштириш, меҳнат мигрантларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларга қулай шароитлар яратиш, касб ва рус тилига ўқитиш масалалари муҳокама қилинди.

Хусусан, Ўзбекистон фуқароларини Россия Федерациясига ишга жалб қилишнинг янги алгоритми бўйича аниқ механизмларни ишлаб чиқиш, баъзи иш берувчилар ва ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари ўртасида юзага келаётган айрим тушунмовчиликларни ҳал қилиш, меҳнат мигрантларининг яшаш ва иш шароитларини яхшилаш бўйича фикр алмашилди.

Шунингдек, “Техстрой” қурилиш компаниясида вақтинчалик меҳнат фаолиятини олиб бораётган, Ташқи меҳнат миграцияси орқали жорий йил бошида ташкиллаштирилган ҳолда келган фуқаролар билан 11 апрель куни бўлиб ўтган учрашувда аниқланган муаммоларни бартараф этиш, хусусан, уларнинг ойлик иш ҳақини ошириш, меҳнат шартномаларини қайта кўриб чиқиш, тиббий хизматлардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш каби масалалар юзасидан Ўзбекистон делегацияси томонидан таклифлар берилди.

Ўз ўрнида учрашувда Россия томони Кўп тармоқли миграция марказининг Ўзбекистондаги филиали томонидан кўрсатиладиган хизматлар турларини кенгайтириш, россиялик иш берувчилар учун Ўзбекистондан ишчи кучини жалб қилиш бўйича аниқ талаблар ишлаб чиқиш, Россияда ишлаш истагидаги Ўзбекистон фуқаролари учун авиарейслар ташкил этиш юзасидан таклифларини берди.