Москва ҳокимияти меҳнат мигрантлари билан боғлиқ вазиятга баҳо берди
Меҳнат мигрантлари бозори анчайин барқарор, меҳнат ресурслари етарли, деб маълум қилди пойтахт иқтисодий сиёсат ва ривожланиш департаменти раҳбари Кирилл Пуртов РИА Новостига берган интервьюсида.
"Меҳнат бозори шундай шаклланганки, бу ерда ҳар ким, масалан, қурувчи компаниялар ўз тоифаси билан ишлайди. Кимдир Белорусдан ишчи жалб қилса, бошқаси Ўзбекистондан келган меҳнат ресурслари билан ишлашни маъқул кўради, яна бири бошқа жанубий мамлакатлардан ишчи жалб қилади.
Биз сўнгги пайтлари ишчи кучи етишмаётганлиги ҳақида бирорта ҳам мурожаат олмадик. Ҳаммаси етарлича барқарор, жараёнлар ўз даражасида давом этмоқда. Бир сўз билан айтганда, шаҳар ҳудудидаги барча инвестиция лойиҳаларини ҳаётга жорий қилиш жараёни давом этмоқда", - деди Пуртов.