Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Москва Эрон ядровий келишуви бўйича АҚШдан кафолат олди
12:34 / 2022-03-16

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров сешанба куни АҚШ Украинадаги ҳаракатлари сабабли жорий этилган санкциялар Россиянинг Эрон билан ядровий ҳамкорлигига таъсир қилмаслигига ёзма кафолат берганини айтди.

– Биз ёзма кафолат олдик, – деди Лавров Москвада эронлик ҳамкасби билан бўлиб ўтган матбуот анжуманида журналистларга. Кафолат Эрон ядро дастури бўйича қўшма кенг қамровли ҳаракатлар режасини қайта тиклаш ҳақидаги келишув матнига киритилди.

Аввалроқ Лавров Эрон ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллахон билан учрашган эди.

Кремль ва Оқ уй ўртасидаги кескинлик кучайган бир пайтда жаҳон кучлари ва Эрон ядровий битимни тиклаш бўйича саъй-ҳаракатларини тўхтатди.

Март ойи бошида Лавров АҚШни Байден маъмурияти томонидан кўриб чиқилаётган санкциялар Эроннинг Бушердаги ягона ишлаётган атом электр станциясига нефт етказиб бериш ва иккинчи иншоот қурилишига тўсқинлик қилиши мумкинлигидан хавфсираб, кафолат беришга чақирган эди.