Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Монополияга қарши орган ходимлари тендер комиссиялари таркибига киритилмайди
15:28 / 2023-10-25

Сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 20 октябрдаги 549-сон қарори турли муҳокамаларга сабаб бўляпти.

Ушбу талқинлар юзасидан Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси қуйидагиларни маълум қилади.  

Қайд этилишича, ушбу қарор манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш ва тендерларни текширишда холисликни таъминлашга хизмат қилади.  Энди Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ходимлари танлов (тендер) комиссиялари таркибига киритилмайди. Бу бўйича қонунчиликка бир қатор ўзгартиришлар киритилмоқда.  

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг мазкур қарор юзасидан тушунтириш беришича, монополияга қарши орган рақобат тўғрисидаги ва давлат харидлари тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари ижроси устидан назоратни амалга оширади.    

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ходимлари танлов (тендер) комиссиялари таркибига киритилиши кейинчалик танлов (тендер) комиссиялари ишини текширишда манфаатлар тўқнашувига олиб келиши мумкин.  

Манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш ва танлов (тендер)ларни текширишда холисликни таъминлаш мақсадида монополияга қарши органнинг ходимлари танлов (тендер) комиссиялари таркибига киритилмаслиги мақсадга мувофиқ. Шунингдек, хабарда ушбу норма ҳам халқаро экспертлар тавсияси асосида ишлаб чиқилгани қайд этилди.  

Қолаверса, киритилаётган ўзгартиришларга кўра, рақобатга қарши келишув тузган ёки ўзаро мувофиқлаштирилган ҳаракатни содир этган шахс бу ҳақда монополияга қарши кураш органига биринчи бўлиб ихтиёрий хабар қилса, унга молиявий санкциялар қўлланилмайди.  

Монополияга қарши орган рақобат тўғрисидаги қонунчиликни бузганликнинг иқтисодий таъсири паст ҳолатлари бўйича биринчи марта ҳуқуқбузарлик содир этган тадбиркорлик субъектларига молиявий санкциялар белгилаш ва ундириш тўғрисида судга мурожаат қилмайди, уларга профилактик тушунтириш тадбирларини амалга оширади.  

Ш.Маматуропова тайёрлади, ЎзА