Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мономарказда 27 йўналиш бўйича касб-ҳунар ўргатилмоқда
19:21 / 2021-03-15

Наманган шаҳридаги “Ишга марҳамат” мономарказида меҳнат бозори талабларини ўрганиш асносида 9 та соҳанинг 27 йўналиши бўйича ўқув-курслари ташкил этилган.

Давлат-хусусий шерикчилиги асосидаги марказ жорий йилнинг 22 февралидан иш бошлади. Бу ерда йилига 3 минг нафардан зиёд аҳоли касб-ҳунарга ўқитилади. Марказ ўқув хоналари компьютер техникалари, асбоб-анжомлар, станок, муляж каби зарур ўқув-амалиёт жиҳозлари билан таъминланган.

Мономарказга ҳудуддаги кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож, иш билан банд бўлмаган аҳоли ҳамда “Темир дафтар”, “Ёшлар дафтари” ва “Аёллар дафтари” рўйхатида турувчи фуқаролар касб-ҳунар ўрганишга жалб этилмоқда. Марказни муваффақиятли тамомлаган тингловчилар тадбиркорлар томонидан иш билан таъминланади.

[gallery-1570]

Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА