Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мономарказ – касбга тайёрлашнинг самарали йўли
11:47 / 2022-09-28

ФОТОРЕПОРТАЖ

Сурхондарё вилояти Ангор туманидаги “Ишга марҳамат” мономаркази ишсиз аҳоли, хусусан, эҳтиёжманд фуқароларни замонавий касб-ҳунар ва тадбиркорлик кўникмаларига ўқитиш, уларни доимий даромад келтирадиган меҳнат фаолиятига жалб этиш борасида самарали фаолият юритмоқда.

Йилига 2 минг 400 кишини ўқитиш имкониятига эга марказда талаб юқори бўлган қурилиш, маиший хизмат, техник-муҳандислик каби жами 26 та соҳа бўйича машғулотлар ташкил этилган. Зарур техник воситалар, инновацион хоналар, малакали педагог-мутахассислар жамоаси амалий дарслар сифатини таъминлашга хизмат қилмоқда.

[gallery-8945]

Марказ 2021 йилнинг июнь ойида ташкил этилган. Унинг қисқа муддатли фаолияти натижасидан кўриш мумкинки, бундай муассаса аҳоли, айниқса, кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож аёллар бандлигини таъминлашда муҳим ўринга эга.

Мамлакатимиз Президентининг 2021 йил 8 июндаги “Ишчи касблар бўйича кадрларни тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарорига мувофиқ, Жаҳон банкининг “Аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш тизимини мустаҳкамлаш” лойиҳаси доирасида марказга ошпазлик ва аёллар сартарошлиги бўйича Туркия давлатидан мутахассислар жалб қилинди. Улар томонидан тингловчилар учун назарий ва амалий машғулотлар олиб борилмоқда.

 


Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ(сурат),ЎзА