Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мониторинг маркази – фермернинг кўмакчиси
17:16 / 2016-01-29

Самарқанд вилояти Пайариқ туманидаги Челак пахта тозалаш корхонаси қошида ташкил этилганқишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштириш ва ҳисоб-китоб ишлари бўйича мониторинг марказида республика ўқув семинари ўтказилди.

Самарқанд вилояти Пайариқ туманидаги Челак пахта тозалаш корхонаси қошида ташкил этилганқишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштириш ва ҳисоб-китоб ишлари бўйича мониторинг марказида республика ўқув семинари ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги масъул ходимлари, мониторинг марказлари ишини тизимли ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бўйича республика ишчи гуруҳи аъзолари, қишлоқ хўжалигига дахлдор бошқарма ва бирлашмалар мутахассислари, туман ҳокимлари ва фермерлар иштирок этган тадбирда Президентимиз раҳнамолигида аграр соҳада амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар юксак самаралар бераётгани таъкидланди. Бугунги кун талабидан келиб чиқиб фермерлик ҳаракатини ривожлантириш, глобал аҳамият касб этаётган озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, қишлоқ хўжалик экинлари ҳосилдорлигини янада оширишда замонавий инновацион ғоялардан фойдаланиш юзасидан фикр алмашилди.

Яқинда фаолияти йўлга қўйилган мониторинг марказлари фаолияти ҳам айни ушбу мақсадларга қаратилгани қайд этилди.

– Жойларда бундай марказлар фаолиятининг йўлга қўйилгани соҳадаги турли расмиятчилик ва ортиқча текширишларнинг олдини олишда муҳим аҳамият касб этади, – дейди Андижон вилояти қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси бошлиғи ўринбосари Маҳмуджон Бозоров. – Илгари фермерлар ҳафталаб, баъзан ойлаб хизмат кўрсатувчи ҳамда таъминотчи корхоналар ўртасида сарсон бўлар, асосий юмушлар эса эътибордан четда қолиб кетарди. Ушбу услубнинг жорий қилиниши барча масалаларнинг бир жойда, қисқа муддатда ҳал этилишини таъминлайди. Муҳими, ҳисоб-китобда қатъий тартиб ўрнатилади.

Семинарда Самарқанд вилоятида қишлоқ хўжалиги соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар натижалари, фермерларнинг замонавий ҳамда интенсив технологияларни қўллаш борасидаги тажрибалари ҳақида маълумот берилди. Ибратли тажрибаларни оммалаштириш юзасидан таклиф ва тавсиялар билдирилди. Тадбир иштирокчилари марказ фаолияти билан танишди.

Тадбирда Самарқанд вилояти ҳокими З.Мирзаев сўзга чиқди.