English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Моможон опа парваришлаган гуллар Урганч кўчаларини безамоқда
09:30 / 2026-03-06

ФОТОРЕПОРТАЖ

Урганч шаҳрида гул етиштириш билан шуғулланадиган Моможон  Собирова кўп йиллардан бери ўз меҳнати билан эл ҳурматини қозониб келмоқда. У киши иссиқхонада турли манзарали гулларни парваришлаб, уларни соғлом ва чиройли қилиб етиштириб келади. Ҳар бир ниҳолга алоҳида эътибор бериб, ўз вақтида суғориш, ўғитлаш ва парвариш ишларини амалга оширади. Моможон опа учун гулчилик нафақат касб, балки қалбга яқин севимли машғулотдир.  

[gallery-28007]

У етиштирган гуллар асосан шаҳар кўчаларига экиш учун етказиб берилади. Баҳор ва ёз ойларида Урганч кўчалари ранг-баранг гуллар билан безаниб, янада кўркам тус олади. Бу гўзаллик ортида Моможон Собированинг иссиқхонадаги тинимсиз меҳнати ва сабр-тоқати мужассам. Унинг саъй-ҳаракатлари туфайли шаҳар аҳолиси ва меҳмонлари кўчалар бўйлаб сайр қилар экан, кўнгли қувончга тўлади.  

ЎзА фотомухбири

Беҳзодбек САИДОВ олган суратлар.