Мўминжон Абдуллаевнинг илк ғалабаси учун 31 сония кифоя қилди
Бир оз аввал яна бир юнон-рум курашчимиз Мўминжон Абдуллаев (130 кг) “Токио – 2020” Олимпиадаси доирасидаги учрашувини ўтказди.
Ҳамюртимиз биринчи даврада эстониялик Артур Витининга қарши гиламга чиқди.
Тажриба бобида устун бўлган полвонимиз ушбу баҳсни ўз фойдасига ҳал қилиш учун атиги 31 сония сарфлади холос. Якуний ҳисоб 8:0.
Энди Абдуллаев кейинги даврада Чили ва Тунис вакиллари ўртасидаги баҳс ғолиби билан курашади.
ЎзА