Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мўминободда ички ишлар идоралари ходимлари кўмагида 10 гектар боғ яратилмоқда
15:38 / 2021-11-15

Ургут туманининг тоғ ва қид-адирликлардан иборат Мўминобод қишлоғида Самарқанд вилояти ИИБ ва туман ҳокимлиги томонидан “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида 9,7 гектар ер майдони кўчат экишга тайёрланиб, боғ яратилмоқда.

Эътиборлиси, тоғ ён бағридаги ушбу адирликда дарахтларни мунтазам равишда суғориб туриш учун 220 метр чуқурликдан қудуқ казилиб, сув чиқарилди. Кеча ички ишлар идоралари ходимлари ва туман ҳокимлиги вакиллари, “Мўминобод” агрофирмаси ходимлари 6 гектар ер майдонида 9 минг тупдан ортиқ мевали ва манзарали дарахт кўчатлари ўтқазди.

Яқин кунларда яна 5 гектар ер майдони тайёрланиб, кўчатлар экиш режалаштирилган.

Ғ.ҲАСАНОВ, ЎзА