Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
«Moment» картаси: Ўзбекистонда банк карталарини чиқаришга янгича ёндашув
10:33 / 2026-01-29

Ўзбекистонда нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тизимини ислоҳ қилиш давом этмоқда. Нақд пульсиз ҳисоб-китобларни оммалаштириш ва бизнесни соядан олиб чиқишга қаратилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 10 декабрдаги ПФ-246-сонли Фармони ижроси доирасида маҳаллий банклар тўлов тизимлари операторлари билан биргаликда бутун мамлакат бўйлаб эквайринг тармоғини фаол кенгайтирмоқда.

Параллел равишда аҳолининг турли гуруҳлари, шу жумладан илгари банк ҳисобварақларига эга бўлмаган ва молиявий хизматлардан фойдаланмаган фуқароларнинг унбанкед-сегменти учун мўлжалланган янги карта маҳсулотлари ишга туширилмоқда.

2025 йилда бошланган пилот лойиҳаларга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Улардан бири — UZCARD тўлов тизими томонидан ишлаб чиқилган «Moment» картасидир. Лойиҳа банк хизматларидан фойдаланишни соддалаштириш ҳамда банк офислари ва филиалларига ташриф буюрмасдан карталарни очиш имкониятини яратишга қаратилган.

«Moment» картаси банкнинг мобил иловаси орқали масофадан туриб фаоллаштириш имконини беради. Бунда, барча молиявий операциялар фақат узоқлашган идентификациялаш тартиб-қоидаларидан ўтгандан сўнг ва ахборот хавфсизлиги талабларига қатъий риоя қилинганда мавжуд бўлади.

Лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг меъёрий кўмагида амалга оширилди. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида банк карталарини чиқариш ва муомалада бўлиш қоидалари тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Янги талабларга кўра, олдиндан эмиссия қилинадиган банк карталарини чиқаришда карта эгасининг фамилияси ва исмини жисмонан акс эттириш талаб этилмайди.

Тартибга солувчи, шунингдек, ҳамкор банклар — «Универсал банк» ва «Давр банк»ларнинг қўллаб-қувватлаши — аҳоли билан мулоқотнинг янги форматини йўлга қўйиш имконини берди. Гап илгари банк бўлимларига мустақил равишда мурожаат қилмаган фуқаролар, шунингдек, банк тизимига масофадан туриб кириш имкониятларини кенгайтириш ҳақида бормоқда.

«Moment» лойиҳаси доирасида UZCARD тўлов тизими банклар билан ҳамкорликда карталарни филиал тармоғидан ташқарида дистрибуциялаш механизмини жорий этди. Карталар сайёр шаклда — бозорлар, вокзаллар, метрополитен, автобус бекатлари, шунингдек, ҳудудлар ва қишлоқ жойларда тарқатилади. Дистрибуциялаш босқичида карта фаоллаштирилмаган ва банк ҳисобварағига бириктирилмаган, бу эса тартибга солувчининг талабларига тўлиқ жавоб беради.

2025 йил якунига кўра, лойиҳа доирасида 140 мингдан ортиқ «Moment» карталари эмиссия қилинди. Лойиҳанинг асосий иштирокчиларига Ҳамкор банк, МКБ банк, Давр банк ва Универсал банк айланди. Агро банк, БРБ, “My Bank” шунингдек филиаллар тармоғи республикадаги энг кенг тармоқлардан бири бўлган Халқ банк ишга тушириш босқичида.

Бундан ташқари, Алиф тўлов ташкилоти Давр Банк билан ҳамкорликда «Moment» ко-бренд картасини ишлаб чиқди. Уни дистрибуцияга ишга тушириш 2026 йилнинг II-чораги охиригача 1 млн карта ҳажмида режалаштирилган.

«Moment» картасидан фойдаланишга келсак, 2025 йил давомида операцияларнинг асосий қисми e-commerce тўловларга тўғри келди, уларнинг улуши 72 фоизни ташкил этди. Транзакцияларнинг қолган 28% ПОС-терминаллар (20%) ва банкоматлар (8%) орқали амалга оширилган операциялар ўртасида тақсимланган. Бунда, эмиссия қилинган карталарнинг фаоллик даражаси 70% дан ошди.

Юзага келган динамика шуни кўрсатадики, банк карталарини чиқаришнинг янги модели ўринли ва оммабоп ҳисобланади. У аҳолининг банк филиаллари тармоғининг бевосита иштирокисиз банк тизимига масофадан туриб киришини таъминлайди.

Бундан ташқари, «Moment» картаси автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаларида ҳисоб-китоблар учун воситалардан бири сифатида қаралиши мумкин. Ўзбекистонда 2026 йил 1 апрелдан бошлаб аҳолига нефть-газ маҳсулотларини сотиш учун тўловлар фақат банк карталари ёки электрон тўлов тизимларидан фойдаланган ҳолда амалга оширилиши бўйича талаб жорий этилади.

Sayt: uzcard.uz
Facebook: fb.com/uzcard
Instagram: @uzcard.uz
Telegram: t.me/uzcard

Реклама ҳуқуқи асосида