Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Молиявий хавфсизлик бўйича II Халқаро олимпиада ҳафталигида Ўзбекистон делегацияси иштирок этмоқда
15:11 / 2022-10-11

Россиянинг Сочи шаҳрида бошланган молиявий хавфсизлик бўйича II Халқаро олимпиадада Бош прокуратура ҳузуридаги департамент бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси иштирок этмоқда.

Мазкур олимпиадада МДҲ ҳамда БРИКС ташкилотларига аъзо 12 давлатнинг 500 нафар талаба ҳамда ўқувчилари иштирок этиб, жиноий даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш йўналишида куч синашади. 
 
Ушбу олимпиадада мамлакат босқичида ғолиб бўлган ҳамда Департаментнинг малакали ходимлари ёрдамида қўшимча тайёргарликдан ўтган ТДИУ, ТДЮУ, ТАТУ, Тошкент молия ҳамда Фискал институтидан жами 10 нафар талаба Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилмоқда. 
 
Шунингдек, ҳафталик доирасида талабалар ва олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари учун конференциялар, мастер-класслар ҳамда МДҲга аъзо давлатларнинг Молиявий разведка бўлинмалари раҳбарлари Кенгаши ва Халқаро тармоқ институтининг Кенгаш йиғилиши бўлиб ўтади. 



ЎзА