Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида 2024 йил 16 декабрь куни банклар томонидан маҳаллаларда аҳоли бандлигини таъминлаш, даромадларини ошириш ҳамда уларни молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш масалаларига бағишлаб ўтказилган йиғилишда берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 19–21 ноябрь кунлари Самарқанд вилоятининг бир қатор туманларида кенг кўламли молиявий саводхонлик тадбирлари ўтказилди.
Мазкур тадбирлар Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳамда “Ўзмиллийбанк” АЖ ҳамкорликда Қўшработ, Каттақўрғон, Нуробод, Пахтачи ва Пайариқ туманларида ташкил этилди. Ўқув учрашувларининг асосий мақсади — аҳолида молиявий маданиятни ошириш, шахсий даромадларни бошқариш кўникмаларини шакллантириш, банк хизматларидан фойдаланиш имкониятлари ва афзалликларини кенг тарғиб қилишдан иборат.
Тадбир давомида масъул ходимлар томонидан аҳолига кредит маҳсулотлари, уларнинг шартлари, тўғри фойдаланиш тартиби ҳамда молиявий хавфсизлик қоидалари бўйича батафсил тушунтиришлар беришди. Шунингдек, ўқув жараёнлари савол-жавоб шаклида ташкил этилиб, иштирокчилар ўзларини қизиқтирган барча саволларга амалий жавоб олиш имконига эга бўлишди.Аҳоли томонидан билдирилган эҳтиёж ва таклифлар банк мутахассислари томонидан ўрганилиб, кейинги босқичдаги амалий ишлар режасига киритилди.

Ушбу ёндашув маҳаллаларда аҳолининг молиявий барқарорлигини мустаҳкамлаш, уларнинг бандлигини таъминлаш ва даромад манбаларини кўпайтиришга, туманларда банк хизматларининг оммабоплиги ва сифати бўйича маълумотларолишга, мавжуд муаммоларни аниқлаш ҳамда аҳолининг молиявий эҳтиёжларини янада чуқур таҳлил қилишга хизмат қилди.
Реклама ҳуқуқи асосида
«Ўзмиллийбанк» АЖ
Матбуот хизмати