French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Молиявий "пирамида" ташкил этган Украина фуқароси қўлга олинди
14:21 / 2022-01-12

Бугун Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида молиявий "пирамида" ташкил этган айрим ноқонуний ташкилотлар фаолиятини олдини олиш юзасидан кўрилаётган чораларга бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.

Тадбирда мамлакатимиздаги ташкилотларнинг ноқонуний фаолиятини олдини олиш,  улардан жабр кўрганларга ҳуқуқий ёрдам бериш юзасидан амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумотлар берилди.

Хусусан, бир гуруҳ фуқаролар "Golden Cash Story" МЧЖдан жабр кўргани юзасидан  ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига мурожаат қилган.

Ўрганишлар натижасида аниқланишича,  “Golden Cash Story” МЧЖ  2020 йил 15 январда Украина фуқароси М.М томонидан ташкил этилган.

Корхонанинг асосий фаолияти улгуржи савдони амалга ошириш бўлсада, ижтимоий тармоқлар орқали тарғибот-ташвиқот уюштириб, ушбу корхонага тилла ва кумуш буюмларини инвестиция тариқасида киритганларга ҳафтасига 2-3 фоиз, йилига 40 фоиз дан 260 фоизгача даромад бериб борилиши билан қизиқтирган.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан шикоят ўрганилиши натижада корхона мансабдорлари  фуқаролардан 100 доллардан 10 000  долларгача бўлган қийматдаги заргарлик буюмларни қўлга киритгани аниқланган. Жабрланганлар асосан Тошкент шаҳри, Фарғона, Андижон, Наманган, Қашқадарё, Бухоро, Хоразм вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасидан бўлган.

Ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилган ва гумондорларга қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Шаҳноза Маматуропова, ЎзА