Севара Абдимўмин қизи САИДОВА мустақил изланувчи Тошкент давлат иқтисодиёт университети Тошкент, Ўзбекистон
Аннотация
Мақола Ўзбекистон амалиётида халқаро стандартлар асосида молиявий ҳисобот аудитини ташкил этиш ва якунлаш масалаларига бағишланган бўлиб, унда молиявий ҳисобот аудитини амалга оширишнинг долзарблиги, мазкур жараённинг меъёрий-ҳуқуқий асослари тавсифи, молиявий ҳисобот аудитида кўп кузатиладиган камчиликлар мазмуни, аудиторлик хулосасида молиявий ҳисобот тўғрисида акс эттириладиган маълумотлар ҳамда молиявий ҳисобот аудити натижалари умумлаштирилган маълумотлар таркиби муаллиф изланишлари асосида баён этилган. Шунингдек, молиявий ҳисобот аудитини ташкил этиш ва якунлаш бўйича ўз ечимини кутаётган қатор муаммолар тадқиқ этилиб, уларни ижобий ҳал этиш юзасидан амалий тавсиялар шакллантирган.
Таянч сўзлар: молиявий ҳисобот, молиявий ҳисобот шакллари, молиявий ҳисобот аудити, бухгалтерия баланси, молиявий натижалар ҳаракати тўғрисидаги ҳисобот, пул оқимлари тўғрисида ҳисобот, хусусий капитал ҳаракати тўғрисида ҳисобот, молиявий ҳисоботдан фойдаланувчилар, аудиторлик хулосаси, молиявий ҳисобот ишончлилиги, молиявий ҳисобот кўрсаткичлари.