Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Молиялаштиришга тавсия этилган 61 та илмий лойиҳаларга сертификатлар топширилди. Ажратилган маблағнинг умумий миқдори эса салкам 66 миллиард сўм
23:15 / 2020-10-24

24 октябрь куни Инновацион ривожланиш вазирлигида илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида эълон қилинган танлов ғолибларига сертификатлар топшириш маросими бўлиб ўтди.


24 октябрь куни Инновацион ривожланиш вазирлигида илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида эълон қилинган танлов ғолибларига сертификатлар топшириш маросими бўлиб ўтди. Сертификатлар танловлар натижаларига кўра 13 та фан йўналишлари бўйича жами 61 та лойиҳа, шундан 45 та амалий, 11 та инновацион, 3 та стартап ва 2 та тажриба конструкторлик лойиҳалари умумий 65,9 млрд сўм миқдорида молиялаштиришга тавсия этилган лойиҳалар раҳбарларига берилди.

Сертификатларни инновацион ривожланиш вазирининг биринчи ўринбосари Шаҳло Турдиқулова топширди. У ўз нутқида олимлар берилган имконият ва рағбатлардан имкон қадар самарали фойдаланиб, иқтисодиётимиз ва ижтимоий соҳалар учун зарур бўлган илмий ишланмалар яратишларига умид билдирди.

Лойиҳалар танловлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 мартдаги 133-сон Қарорига мувофиқ, илмий тадқиқот лойиҳаларига буюртма давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, илмий фаолият субъектларининг асосланган таклифлари, шунингдек, фан ва технологияларни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳанинг мавжуд муаммоларини инобатга олиб ташкил қилинган.

photo_2020-10-24_23-14-50.jpg

photo_2020-10-24_23-14-57.jpg

Хусусан:

Фармакология ва фармацевтика йўналиши бўйича жами 7 та лойиҳа, шундан 5 та амалий 1 та инновацион ва 1 та стартап лойиҳалари умумий молиялаштириш ҳажми 8,2 млрд сўм;

Тиббиёт фанлари бўйича жами 5 та амалий лойиҳа умумий молиялаштириш ҳажми 4,9 млрд сўм;

Филология, педагогика ва психология фанлари бўйича жами 3 та лойиҳа, шундан 2 та инновацион, 1 та амалий лойиҳа умумий молиялаштириш ҳажми 3,4 млрд сўм;

Техника фанлари бўйича жами 6 та лойиҳа, шундан 2 та тажриба конструкторлик, 2 та стартап, 1 та амалий ва 1 та инновацион лойиҳа умумий молиялаштириш ҳажми 6,4 млрд сўм;

Иқтисодиёт ва ҳуқуқ фанлари бўйича жами 7 та лойиҳа, шундан 5 та амалий, 1 та мақсадли, 1 та инновацион лойиҳа умумий молиялаштириш ҳажми 5,1 млрд сўм;

Кимёвий технологиялар ва нанотехнологиялар фанлари бўйича жами 8 та лойиҳа, шундан 6 та амалий, 2 та инновацион лойиҳа умумий молиялаштириш ҳажми 7,7 млрд сўм;

Қишлоқ хўжалиги, ветеринария ва атроф-муҳит муҳофазаси фанлари бўйича жами 12 та лойиҳа, шундан 10 та амалий, 2 та инновацион лойиҳа умумий 15,3 млрд сўм;

Математика, физика ва механика фанлари бўйича 1 та амалий умумий молиялаштириш ҳажми 1,5 млрд сўм;

Тарих ва ижтимоий фанлар бўйича 1 та амалий лойиҳа умумий молиялаштириш ҳажми 1,0 млрд сўм;

Кимё фанлари бўйича 1 та амалий умумий 1,2 млрд сўм миқдорида молиялаштирилди;

Ер тўғрисидаги фанлар бўйича 2 та амалий лойиҳа умумий молиялаштириш ҳажми 2,1 млрд сўм;

Ахборотлаштириш ва АКТни ривожлантириш фанлари бўйича жами 3 та лойиҳа, шундан 2 та амалий, 1 та инновацион лойиҳа умумий молиялаштириш ҳажми 2,8 млрд сўм;

«Ўзқурилишматериал-ЛИТИ» томонидан ишлаб чиқилган 5 та амалий лойиҳа жами 4,7 млрд сўм миқдорида молиялаштиришга тавсия этилди.