Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Молия вазирлиги ISO 9001:2015 халқаро стандарти бўйича сертификатга эга бўлди
13:38 / 2022-12-31

Кейинги йилларда молия соҳасини такомиллаштириш, бюджет очиқлиги ва шаффофлиги таъминлаш, халқаро молия ташкилотлари билан алоқаларни мустаҳкамлаш ҳамда ҳамкорликда йирик лойиҳаларни татбиқ этишда самарали ишлар амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигида ИСО 9001:2015 халқаро стандарти жорий этилаётганлиги ҳақида маълум қилинган эди. Вазирлик томонидан амалга оширилган ишлар натижасида ISO 9001:2015 халқаро стандарти бўйича махсус сертификат Молия вазирлигига топширилди.

Шуни таъкидлаш керакки, ISO 9001:2015 халқаро стандарти – Халқаро стандартлаштириш ташкилотининг стандартлари мажмуаси ҳисобланади. Ушбу стандарт жорий этилишининг асосий мақсади хатолар ва нуқсонларни камайтириш, йўқ қилиш ва олдини олишдан иборатдир. Стандарт ташкилотда амалга оширилаётган вазифаларнинг нафақат сифатини, балки сифатли бошқарув тизимини ҳам ифодалайди.

Бугунги кунда 170 дан ортиқ мамлакатнинг миллиондан ортиқ компания ва ташкилотларида ISO 9001:2015 халқаро стандарти жорий қилинган. Ушбу стандарт ташкилот фаолиятида самарали бошқарув, ҳар бир жараёнга сифатли ёндашув ва доимий такомиллашиб бориш каби сифат менежментининг бир қатор тамойилларига асосланади. Ушбу стандартнинг жорий этилиши шу ташкилотда халқаро даражадаги сифатли бошқарув тизими йўлга қўйилганлигини англатади.

ISO 9001:2015 халқаро стандартининг Ўзбекистон Республикасидаги давлат органлари тизимида жорий этилиши Президентимизнинг 2022 йил 28 январдаги фармони билан тасдиқланган «2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили»да амалга оширишга оид Давлат дастури»нинг 18-бандига асосан вазирлик ва идоралар фаолиятига сифат менежменти тизимининг халқаро стандартини (ISO 9001:2015) жорий қилиш белгиланган.

Сўнгги йилларда мамлакатимизда ISO 9001:2015 халқаро стандартини жорий этишни мақсад қилган давлат органлари сони тобора кенгайиб бормоқда. Молия вазирлиги эса мазкур сертификатни қўлга киритган республикамиздаги дастлабки давлат органларидан бири ҳисобланади. 

Ташкилот ISO 9001:2015 халқаро стандарти жорий этилиши орқали доимий равишда ривожланиб бориш, бошқарув тизимини халқаро даражада юритиш, ўз вазифа ва функцияларини сифатли бажариш каби бир қанча мажбуриятларни қабул қилиб олади.

 

Насиба Зиёдуллаева, ЎзА