Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Молия вазири ўринбосари: Жорий йилнинг сентябрь ойида аҳолининг уч тоифасига бир марталик моддий ёрдам кўрсатилади
11:33 / 2020-08-27

Мазкур қарорнинг муҳим жиҳатлари ва аҳамияти ҳақида Молия вазири ўринбосари Дилшод СУЛТОНОВ сўзлаб берди.


Дунёда кузатилаётган пандемиянинг юртимиз аҳолиси турмуш даражасига салбий таъсирини юмшатиш, уларни ижтимоий ҳимоя қилиш ва кўмакка муҳтож оилаларни моддий қўллаб-қувватлашга қаратилган тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йилнинг 26 августида қабул қилинган «Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори ҳам бунинг ёрқин исботидир.

Мазкур қарорнинг муҳим жиҳатлари ва аҳамияти ҳақида Молия вазири ўринбосари Дилшод СУЛТОНОВ сўзлаб берди.

“Бир ой олдин Президентимизнинг «Коронавирус пандемияси даврида ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонига кўра кам таъминланган ва ҳимояга муҳтож одамларга кенг кўламли ижтимоий ёрдам кўрсатилди. Унга кўра, «Темир дафтар» га кирган оиланинг ҳар бир аъзосига 220 минг сўм тарқатиш белгиланиб, 400 миллиард сўм ажратилди. Агарда бир оилага ўртача бир миллион пул берилган бўлса, 400 мингга яқин оилага кўмак берилди.

Энди эса 16 ёшга тўлмаган болаларга эътибор қаратилди. Яъни жорий йилнинг сентябрь ойида аҳолининг уч тоифасига бир марталик моддий ёрдам кўрсатилади. Моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларнинг рўйхатга киритилган оилаларнинг 16 ёшга тўлмаган болаларига, боқувчисини йўқотганлик пенсияси ёки нафақасини олувчи оилалар, ногиронлиги бўлган 16 ёшга тўлмаган болаларга. Ҳар бир 16 ёшга тўлмаган бола учун 500 минг сўмдан берилади. Агарда оилада уч нафар бола бўлса, уларнинг ҳар бирга 500 минг, жами бир ярим миллион ажратилади..

Президентимиз номидан бериладиган бу маблағ 810 мингдан ортиқ моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларнинг болаларини қишки кийим-бош тўпламлари, мактаб формаси ва ўқув қуроллари билан таъминлашга хизмат қилади.

16 ёшгача бўлган бу болаларнинг рўйхати вазирлик ҳузуридаги Пенсия жамғармасида мавжуд. Шунинг учун бу ортиқча муаммо бўлмайди. Бир марталик тўловлар ойлик пенсия ва нафақа миқдорига қўшиб тўлаб берилади. Нақд пулда олувчиларга бир марталик ёрдам нафақа ва пенсияга қўшилган ҳолда Халқ банки орқали манзилга етказиб берилади. Пластик карточкадан фойдаланувчиларга пластикка қўшиб ҳисоблаб берилади.”

Қайд этиш керакки, айни вақтда айрим ташкилот ходимларини гриппга қарши эмлаш назарда тутилган. Д.Султоновнинг маълум қилишича, авваллари бюдже́т маблағлари ҳисобидан Меҳрибонлик уйлари ходимлари эмланарди. Ҳозирги пандемияни ҳисобга олиб, бир ярим миллион нафар ишчи -ходимни текинга эмлаш режалаштирилган. Улар мактабгача таълим, мактабда таълим берувчилар ва соғлиқни сақлаш тизими ходимлари.