French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Молия вазири: молиявий назорат департаменти устидан назорат қилувчи органлар кўп
11:44 / 2021-05-28

Олий Мажлис Сенатининг ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тақдим этилган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2020 йил ва 2021 йилнинг биринчи чораги якунлари бўйича ижроси тўғрисидаги ҳисоботлари муҳокама қилинди.

Ушбу масала бўйича молия вазири Темур Ишметов ҳисобот берди.

Сенат Раиси Т.Норбоева бюджет маблағларини мақсадли сарфлаш бўйича муаммолар борлиги, ортиқча тўлов, маблағларнинг бошқа йўналишларга сарфланиши, турли коррупцион ҳолатлар бир қатор вазирликлар фаолиятида юз бераётганини қайд этди. Фақатгина бу ҳолатларни аниқлаб жазолаш эмас, мана шундай ҳолатларга йўл қўймаслик, унинг олдини олиш бўйича нима ишлар қилинаётгани юзасидан савол берди.

Ушбу саволга вазир қуйидагича жавоб берди:

– Бу масала бизни ҳам қийнаб келаётган оғриқли масала, – деди Т.Ишметов. – Бу бўйича Ҳисоб палатаси, Президент Администрацияси билан бирга, умуман, Ўзбекистонда давлат молия назорат тизимини янгидан ташкил этиш бўйича иш олиб боряпмиз. Бу молия тизимидаги бўлинма эмас, умуман, давлат нуқтаи назардан ёндашилади. Ўтган йили «Давлат молиявий назорати тўғрисида»ги қонун лойиҳасини ҳам ишлаб чиқдик. Лекин охирги жараёнларда шуни кўрдикки, деярли сиз айтган масала ҳал бўлмаяпти. Назорат яхшиланяпти, лекин барибир бориб текширишга тақаляпти масала. Яъни, бунинг олдини олишга асосий эътибор бериш кераклиги аён бўлмоқда. Шу мақсадда Жаҳон банки, Халқаро валюта жамғармасидан техник кўмак сўраб, экспертлар билан ўрганиб, шу хулосага келиндики, бу қонун лойиҳасини қайтадан ишлаб чиқиш керак.

Бизда ҳозир ҳам Ҳисоб палатаси ҳам Молия вазирлиги текшириш назорати бор. Давлат аудит тизимини шакллантириш, кенгайтириш мақсад қилинган. Давлат молиявий назорати департаменти фаолияти ҳам чекланган. Улар ҳудудлардаги ҳокимиятларга бўйсунади, десак ҳам бўлади. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи давлат органлари топшириғини бажаради кўпроқ. Улар устидан назорат қилувчи, топшириқ берувчи органлар кўп. Шу йўналишларга ўзгартириш киритиш белгиланган.

 

 

Нурилло НАСРИЕВ, ЎзА