Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Молия соҳасида шаффофликни таъминлаш бўйича ижобий натижаларнинг халқаро эътирофи
15:47 / 2019-08-21

АҚШ Давлат департаментининг Иқтисодий ишлар ва бизнес бўйича бюроси 2019 йил учун молиявий шаффофлик тўғрисидаги йиллик ҳисоботни эълон қилди.


АҚШ Давлат департаментининг Иқтисодий ишлар ва бизнес бўйича бюроси 2019 йил учун молиявий шаффофлик тўғрисидаги йиллик ҳисоботни эълон қилди. Унда 2018 йилнинг 1 январидан 31 декабргача бўлган давр қамраб олинган.

Ҳисоботда АҚШ томонидан кўмак кўрсатилаётган 140 давлатдаги ишлар таҳлил қилинган. Ҳужжатда давлат бюджети лойиҳасини муҳокама қилиш ва уни эълон қилишдаги ўзгаришлар сабаб Ўзбекистон дунёда сезиларли ўсиш суръати қайд этилган 13 мамлакат қаторида тан олинади. Бюджет лойиҳаси, унинг тасдиқланган варианти ва йил якунида ижро ҳолати бўйича ҳисоботларнинг эълон қилиб борилгани ва кенг жамоатчилик учун тақдим этилгани қайд этилади.

Ўзбекистоннинг Вашингтондаги элчихонаси маълумотига кўра, АҚШ Давлат департаменти вакили тегишли қонунга биноан, 2014 йилдан буён эълон қилиб келинаётган ҳисоботда Ўзбекистон илк бор қайд этилганини, бунда мамлакатда сўнгги йилларда молиявий шаффофликнинг таъминлангани муҳим ўрин тутганини билдирган.

Шунингдек, ҳужжатда Ўзбекистоннинг кейинги ижобий ютуқларга эришиши учун тавсиялар берилган. Хусусан, қарз мажбуриятлари, бюджет ҳужжатларининг ишончлилиги, давлат бюджети ижроси тўғрисидаги аудиторлик хулосаларини тайёрлаш ва нашр этиш, табиий бойликларни қазиб олиш учун лицензиялар ва шартномаларни қонун ҳужжатларида белгилаш, шунингдек, фойдали қазилмаларни қазиб олиш ҳуқуқини бериш бўйича тендерлар ғолиблари тўғрисидаги маълумотларни барча учун очиқ ҳолда тақдим этиш шулар жумласидан.