Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Молия муассасалари – хусусий сектор кўмакчиси
17:05 / 2014-11-17

Термизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни молиявий қўллаб-қувватлаш ҳамда соҳани ривожлантириш йўлида яратилаётган имтиёз ва преференциялар мазмун-моҳиятига бағишланган семинар бўлиб ўтди.

Термизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни молиявий қўллаб-қувватлаш ҳамда соҳани ривожлантириш йўлида яратилаётган имтиёз ва преференциялар мазмун-моҳиятига бағишланган семинар бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ва вилоят прокуратураси ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда Президентимиз раҳнамолигида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, қулай ишбилармонлик муҳити яратишга қаратилаётган алоҳида эътибор юксак самаралар бераётгани таъкидланди. Бу борада амалга оширилаётган изчил ишлар миллий иқтисодиётимизнинг барқарор ривожланиши, юртимиз тараққиёти ва аҳоли фаровонлиги учун хизмат қилмоқда.

Бугунги кунда Сурхондарё вилоятида 10 минг 995 кичик бизнес субъекти фаолият юритиб, ялпи ҳудудий маҳсулотнинг 78,5 фоизи хусусий сектор улушига тўғри келаётир. 728 мингдан зиёд киши шу соҳада меҳнат қилмоқда. Соғлом бола йилида мингдан ортиқ кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъекти ташкил этилгани 28 минг янги иш ўрни яратиш имконини берди. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни молиявий қўллаб-қувватлашга 384 миллиард сўм кредит маблағи йўналтирилди.

Банк тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар самараси кредитлаш механизмини такомиллаштириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни молиявий қўллаб-қувватлашда ўз ифодасини топмоқда. Жорий йилдан Марказий банкнинг қайта молиялаш ставкаси 12 фоиздан 10 фоизга туширилгани иқтисодиётнинг реал секторини кредитлаш ҳажмини янада кенгайтиришга хизмат қилмоқда.

– Тадбиркор аёлларимиз тижорат банкларининг имтиёзли кредитларидан самарали фойдаланиб, ўз бизнесини ривожлантираётир, – дейди Сурхондарё вилояти ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси М.Қобулова. – Йилнинг ўтган даврида тадбиркор аёлларга 40 миллиард 600 миллион сўм кредит маблағи ажратилгани бунинг ёрқин далилидир.