Молдованинг янги сайланган президентининг давлат раҳбари лавозимига киришиши бўйича инаугурация маросими 24 декабрда ўтказилади
Молдованинг сайланган президенти Майя Санду матбуот анжуманида давлат раҳбари лавозимига киришиши бўйича инаугурация маросими 24 декабрда бўлишини маълум қилди.
“РИА Новости” хабарида келтирилишича, Санду мазкур маросим Республика саройида бўлиб ўтишини ва тадбир пандемия шароити тақозосига кўра анчагина камтар ҳолда ўтишини таъкидлаган.
Маълум қилинишича, унга таклиф этилувчилар миқдори ҳам чекланган бўлади.
Эслатиб ўтамиз, Майя Санду 15 ноябрда Молдова президентлигига сайловининг иккинчи турида 57,75 офиз овоз билан ғолиб чиққанди.