Молдовада сайловнинг иккинчи босқичи ўтяпти
Мамлакат марказий сайлов комиссиясига таяниб “ТАСС” хабар беришича, Молдовада маҳаллий ҳокимият идораларига умумий сайловнинг иккинчи босқичи бошланди. 5 ноябрь куни ғолиб аниқланмаган 273 аҳоли манзилидаги участкаларда овоз бериш жараёни қизғин паллада.
Маҳаллий қонунга кўра, мэрлик учун курашнинг иккинчи турида 50 фоиздан кўп овоз олган номзод ғолиб чиқади. Сайлов ўтганлиги эътироф этилиши учун алоҳида округлар бўйича рўйхатга олинган сайловчиларнинг бешдан бир қисмидан кўпроғи қайд этилиши керак.
Овоз бериш жараёнида 400 га яқин хорижлик кузатувчи иштирок этмоқда.