Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Молдовада президентликка даъвогарлар 11 нафар
07:21 / 2024-09-29

Молдовада 20 октябрь куни бўлиб ўтадиган президентлик сайлови муносабати билан 11 нафар номзод рўйхатга олинди.

Бу ҳақда мамлакат Марказий сайлов комиссияси маълум қилди.

Даъвогарлар орасида амалдаги етакчи Майя Санду, Гагаузия автоном ҳудудий бирлиги собиқ раҳбари Ирина Влах, журналист Наталья Морал, собиқ прокурор Виктория Фуртуне, шунингдек 2019-2021 йиллар бош прокурор бўлган Aлександр Стояногло, собиқ мэр Ренато Усатий, собиқ Бош вазирлар Василий Тарлов, Ион Кику ва бошқалар бор.

Aйни пайт сайлов олди ташвиқоти давом этмоқда. Aгар  ҳеч бир номзод биринчи турда 50 фоиздан кўп овоз тўплай олмаса, иккинчи босқич ўтказилади.

Дарвоқе, ўша куни президентлик сайлови билан бир вақтда Молдованинг Европа Иттифоқига кириши бўйича референдум ўтказилиши ҳам маълум қилинган.